Линклар

logo-print

2015 йилда Ўзбекистонда вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасидаги жиноятлар сони 2014 йилга нисбатан 8,8 фоиз камайди. Бу ҳақда хабар қилган kun.uz сайти жиноятлар миқдорига оид абсолют рақамларни келтирмаган.

Сайтга кўра, вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасидаги жиноятлар сонига оид маълумот Ёшлар ижод саройида Ўзбекистон Республикасида 2015 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастури ижроси ҳамда 2016 йилдаги устувор вазифаларга бағишланган анжуманда маълум қилинган.

Тадбирда таъкидланганидек, 2015 йилда дастур ижроси доирасида вазирлик ва идоралар, ҳудудий ҳокимликлар ҳамкорлигида 72 мингдан зиёд лойиҳа ва тадбир ўтказилган.

XS
SM
MD
LG