Линклар

Сешанба куни Форс кўрфазининг Эронга қарашли қисмида қўлга 10 америкалик ҳарбий денгизчининг қўйиб юборилиши эҳтимоли катта.

Ислом инқилоби соқчилари корпуси денгиз кучлари қўмондони адмирал Али Фадавийнинг бу баёнотини Эроннинг Тасним агентлиги эълон қилди.

Адмиралга кўра, ўтказилган текширув АҚШнинг ушлаб қолинган икки катеридан бирининг навигация тизими носоз бўлганини аниқлаган.

Эрон АҚШнинг икки ҳарбий катерини ҳибсга олгани тўғрисида аввалроқ хабар қилинган эди.

АҚШ Мудофаа вазирлиги вакили Питер Кукнинг Associated Press агентлигига билдиришича, алоқа узилган пайтда кемалар Қувайт ва Баҳрайн ўртасидаги сувларда бўлган.

“Биз Эрон билан алоқада бўлиб турибмиз, бизни экипажлар ва кемалар қўйиб юборилишига ишонтирдилар”, деди Питер Кук.

АҚШ президентининг хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси муовини Бен Родес Оқ уйда журналистлар олдида қилган чиқишида Обама маъмурияти бу муаммони ҳал қилиш устида ишлаётгани ва бу борада оптимистик кайфиятда эканини билдирди.

АҚШ ҳарбий кемалари йиллардан буён нефть ташиш учун муҳим бўлган Форс кўрфази хавфсизлигини таъминлаш вазифасини бажариб келади.

XS
SM
MD
LG