Линклар

logo-print

Йирик рус ширкати “Газпром”да ишлайдиган бир фаррош аёл афтидан жуда яхши ҳаёт кечиради. Лекин 12 январь бу аёл учун унча яхши кун бўлмади.

Хабарларга кўра, 44 ёшга тўлган аёл полицияга тимсоҳ терисидан қилинган Dior ҳамёни ўғирланганини айтиб, шикоят қилган.

Россиянинг “ТАСС” ахборот агентлигига кўра, Москва ҳуқуқ-тартибот идораларининг исми ошкор қилинмаган ходими: “Номаълум шахслар Румянцево қишлоғи яқинидаги савдо марказининг автомобиллар турадиган жойида қолдирилган Mitsubishi машинасининг ойнасини синдириб, 300 000 рубль турадиган (деярли 4 000 доллар) ҳамённи, унинг ичидаги озгина пулни ҳамда жабрланувчининг шахсий ҳужжатларини ўғирлаб кетишган”, деган.

Бу янгилик қандай қилиб фаррош аёл – “Газпром”дек ширкатга ишласа-да – қимматбаҳо ҳамён ёки Mitsubishi Outlander каби машина сотиб олиши мумкинлигини англай олмаган ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини ҳайратга солди. (Янги Mitsubishi Outlander автомобилининг нархи 23 000 доллардан бошланади.)

“Фаррошлар иерархиясида, "Газпром" фарроши энг олий синфнинг намояндасидир”, дейилади твитларнинг бирида.

“360° Подмосковье” телеканалига кўра, ҳамён аслида 2 миллион рубль (26 000 доллар) туради. Журналистлар Москвадаги Dior магазини билан боғланишди. Магазин ходимлари тимсоҳ терисидан қилинган, қора ва носранг сумка ширкатнинг яқинда бўлиб ўтган либослар намойишида муҳим ўрин тутганини айтишди. Уларга кўра, бу сумка ҳали Москвада сотувга қўйилмаган.

Россиянинг “Рен ТВ” канали “Газпром” бу янгилик бўйича ҳали изоҳ бера олмаслиги ҳақида хабар берди. Ширкатнинг матбуот котиби Дмитрий Мартиненко улар “хали бу хабар ҳақида эшитишмаганини” айтган.

XS
SM
MD
LG