Линклар

logo-print

Теҳрон Форс кўрфазининг Эронга қарашли қисмида қўлга олинган 10 америкалик ҳарбий денгизчининг қўйиб юборди.

АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари қўмондонлигининг 13 январь кунги баёнотига кўра, “денгизчиларга зарар етганидан дарак бериувчи аломатлар йўқ”.

“Узр сўраганларидан сўнг улар Форс кўрфазининг халқаро қисмида озод қилинди”, дейилади Эрон Ислом инқилоби соқчилари корпусининг давлат телевидениеси орқали эълон қилинган баёнотида.

Баёнотда айтилишича, америкалик ҳарбий денгизчилар -9 эркак ва 1 аёл – кўрфазнинг Эронга қарашли қисмига қасддан кирмагани аниқланганидан сўнг озод қилинган.

Аввалроқ Ислом инқилоби соқчилари корпуси денгиз кучлари қўмондони адмирал Али Фадавийнинг сешанба куни Форс кўрфазининг Эронга қарашли қисмида қўлга олинган 10 америкалик ҳарбий денгизчининг қўйиб юборилиш эҳтимоли катта эканлиги тўғрисидаги баёноти ҳақида хабар қилинган эди.

Адмиралга кўра, ўтказилган текширув АҚШнинг ушлаб қолинган икки катеридан бирининг навигация тизими носоз бўлганини аниқлаган.

АҚШ ҳарбий кемалари йиллардан буён нефть ташиш учун муҳим бўлган Форс кўрфази хавфсизлигини таъминлаш вазифасини бажариб келади.

XS
SM
MD
LG