Линклар

Россия Федерацияси ҳудудида Ўзбекистон фуқаролари сони сўнгги 1 ойда 4,1% га, 2015 йилнинг шу давридагидан 18,6% га, 2014 йил февралидаги кўрсаткичдан 22,2% га озайган.

Бу маълумотлар РФ Федерал миграция хизмати эълон қилган янги ҳисоботда келтирилди.

Россияда ўзбекистонликлар билан бир қаторда тожикистонликлар сони ҳам озаётгани маълум бўлади ҳисоботдан.

Бу мамлакат фуқаролари сони сўнгги 1 ойда 3,8% га, 2015 йилнинг шу давридагидан 13,7% га, 2014 йил февралидаги кўрсаткичдан 15,6% га озайган.

Айни пайтда Россияда Қирғизистон фуқаролари сони сўнгги бир ой ичида 2% га ортган. Ўсиш тенденцияси сўнгги 2 йилдан буён барқарорлиги маълум бўлади ҳисоботдан.

Россияда қирғизистонликлар сони ўсаётганини экспертлар Қирғизистоннинг Евроосиё Иқтисодий Иттифоқига киргани билан изоҳламоқда.

XS
SM
MD
LG