Линклар

Озарбайжоннинг айрим ҳудудларида юзлаб киши ишсизлик ва нархларнинг кўтарилиб кетганидан норозилик билдириб, кўчаларга чиқди.

Бокудан 90 км шимолда жойлашган Сиязан аҳоли пунктида норозиларни тарқатишга ҳарбий куч ташланди. Озодлик радиоси озарбайжон хизматига кўра, камида икки киши қўлга олинган.

Лянкяран туманида бўлиб ўтган акцияда полиция мухолифатнинг икки фаолини қўлга олди.

Ўтган ойда Озарбайжонда миллий валюта – манат 40 фоизга қадрсизланиб кетгани ортидан озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа товарлар нархи кескин кўтарилиб кетди.

XS
SM
MD
LG