Линклар

АҚШ президенти Барак Обама ва Россия президенти Владимир Путин телефон орқали Украина ва Суриядаги бўҳрон масаласини муҳокама қилди.

Оқ уй матбуот котиби Жош Эрнестга кўра, Обама ва Путин ўз муҳокамаларининг катта қисмини Минскда олинган мажбуриятларнинг россияликлар томонидан бажарилишига, яъни Украинадаги вазиятни беқарорлаштираётган айирмачиларни дастаклашни ҳозирнинг ўзида тўхтатилишига бағишлаганлар.

Киев ва Ғарб ҳукуматлари Москвани Украина шарқидаги айирмачиларга қурол-аслаҳа ва бошқа ёрдамлар бериб келаётганликда айблайди. Москва эса бу айбловларни рад этиб келади.

Кремль матбуот хизматининг маълум қилишича, Путин ва Обама Эрон ва Саудий Арабистони ўртасидаги тарангликни юмшатишга ҳам чақирганлар. Икки мамлакат президентлари Суриядаги бўҳронни ҳал қилиш ва Корея яриморолидаги вазиятга доир масалаларни ҳам муҳокама қилганлар.

XS
SM
MD
LG