Линклар

Ереванда чўчқа гриппидан нобуд бўлганлар сони 10 нафарга етди


H1N1 вирусининг микроскопдаги кўриниши.

H1N1 вирусининг микроскопдаги кўриниши.

13 январь куни Арманистон пойтахти Ереванда чўчқа гриппидан яна икки киши нобуд бўлди. Шу билан Арманистонда H1N1 вирусидан ўлган кишилар сони 10 кишига етди.

Озодлик радиоси арман хизматининг хабар қилишича, ҳозирги пайтда Ереван касалхоналарида чўчқа гриппига чалинган 81 киши даволанмоқда, улардан 14 нафари сунъий нафас олиш жиҳозига улаб қўйилган.

Ўлим ҳодисаларига қарамай, Арманистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатга чўчқа гриппи эпидемияси хавф солмаётгани, шу боис аҳоли орасида ваҳима уйғотишга ҳожат йўқлигини билдирган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2010 йил августида дунёда чўчқа гриппи ёки H1N1 вируси бутунлай тугатилгани ҳақида баёнот тарқатганди.

XS
SM
MD
LG