Линклар

Ўзбекистон ТИВ: Истанбулдаги портлашда жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар йўқ


Портлаш содир бўлган майдон, Истанбул, 2015 йилнинг 13 январи.

Портлаш содир бўлган майдон, Истанбул, 2015 йилнинг 13 январи.

12 январь куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида содир этилган террор хуружида жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар йўқ. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси маълумотига асосланган ҳолда хабар тарқатди.

Сешанба куни Истанбулнинг тарихий марказидаги Султонаҳмад майдонида содир бўлган портлашда 10 киши нобуд бўлган, 15 киши жароҳатланганди. Портлаш чоғида жабрланганларнинг аксарияти Германия фуқаролари экани айтилмоқда. Турк расмийлари террор хуружи “Исломий давлат” гуруҳига мансуб худкуш томонидан содир этилганини аниқлаганлар.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, кеча Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Истанбулдаги теракт муносабати билан Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва Германия канцлери Ангела Меркелга ҳамдардлик мактуби йўллаган.

XS
SM
MD
LG