Линклар

Қобулов: Россия президенти Толибон лидери билан учрашмаган


Россия президентининг Афғонистон бўйича вакили Замир Қобулов.

Россия президентининг Афғонистон бўйича вакили Замир Қобулов.

Россия президентининг Афғонистон бўйича вакили Замир Қобулов президент Владимир Путиннинг Толибон ҳаракати лидери Ахтар Мансур билан учрашганига оид маълумотни рад этди ва Москвада афғон толибларига қурол-аслаҳа етказиб бериш режаси йўқлигини маълум қилди.

Интерфакс агентлигига берган интервьюсида Қобулов Путиннинг Толибон лидери билан учрашуви ҳақидаги хабарларни “инсофсиз журналистлар ва таҳлилчилар ўйлаб топган бемаъни уйдирма”, деб атади.

“Путин террор ташкилоти йўлбошчиси билан учрашганини ҳатто назарий жиҳатдан ҳам тахмин қилиш мумкин эмас”, деди Замир Қобулов.

Аввалроқ Ғарб нашрларида Россия президенти ўтган йилнинг сентябрь ойида Тожикистонга қилган сафари чоғида Толибон лидери билан учрашганига оид хабарлар пайдо бўлганди. Бу хабарларда Ахтар Мансур билан кўришган Путин унга дастак ваъда қилгани урғуланганди.

XS
SM
MD
LG