Линклар

logo-print

14 январь - Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан мамлакат қуролли кучларига йўллаган табригида Ўзбекистон президенти Ислом Каримов террорчи гуруҳлар хуружи ва чегарадош ҳудудларда ҳарбий тўқнашувлар эҳтимоли кучайгани хусусида ташвиш билдирди.

“Ўзбекистонга қўшни минтақаларда вазият доимий равишда ўзгариб, таҳдидлар кучайиб бораётган, мамлакатимиз ҳудудига турли босқинчи тўдалар ва қўпорувчи гуруҳларнинг суқилиб кириш эҳтимоли истисно этилмаётган бир шароитда ҳарбий тузилмаларни, биринчи навбатда, хавф-хатар юқори бўлган операцион йўналишларда янада мустаҳкамлаш ва сафарбар этишга устувор аҳамият бериш зарур”¸ дейилади Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 24 йиллиги муносабати билан президент Ватан ҳимоячиларига йўллаган байрам табригида.

Ўзбекистон ҳарбий доктринасининг мудофаа характерида экани ва мамлакатнингҳеч қандай ҳарбий блокка қўшилмаслигини таъкидлаган Тошкент раҳбари ҳозирги вазиятда қуролли кучлар олдида турган тўрт асосий вазифани белгилаб берди.

XS
SM
MD
LG