Линклар

logo-print

Тожикистон парламенти Рустам Раҳмонни президент қилиш учун конституцияни ўзгартирмоқчи


Рустам Раҳмон

Рустам Раҳмон

Тожикистон парламентининг қуйи палатаси депутатларидан бир гуруҳи мамлакат конституциясига ўзгартиш киритиш таклифи билан чиқди. Президент мансуб Халқ-демократик партияси депутатлари референдум орқали киритишни таклиф қилаëтган асосий ўзгартиш президентликка номзодлар ëшини 35 дан 30 га туширишни кўзда тутади.

Кузатувчиларга кўра¸ бу таклиф Имомали Раҳмоннинг ўғли Рустамни ҳокимиятга олиб келиш мақсадида ўртага ташланган.

2020 йилда Имомали Раҳмоннинг президентлик ваколати ниҳоясига етади. Унинг тўнғич ўғли Рустам Раҳмон 2020 йилда 33 ëшда бўлади ва жорий конституцияга кўра¸ президентликка даъво қила олмайди.

Ўтган йил охирида ўзига Миллат пешвоси деган супер мақом тақдим қилган Имомали Раҳмон¸ 2020 йилдан кейин ҳокимиятнинг энг олий раҳбари сифатида президент ва ҳукумат фаолиятини ўзи бошқариши ҳақида қонун чиқарди.

Тожикистон миллий унивесртитетининг Халқаро иқтисодий муносабатлар факультетини тугатган Рустам Раҳмон Давлат Божхона хизмати раиси¸ 2015 йилдан бери эса¸ Молиявий назорат ва коррупцияга қарши кураш давлат агентлигини бошқаради. Тожикистондаги “Истиқлол” футбол клуби эгаси ва мамлакат футбол федерацияси президенти ҳам айнан президентнинг тўнғич ўғлидир.

XS
SM
MD
LG