Линклар

Жакарта марказида кетма-кет содир бўлган портлаш ва қуролли хуружлар оқибатида¸ сўнгги хабарларга кўра¸ етти одам нобуд бўлди.

Полиция таъкидича¸ ўлганларнинг бештаси худкуш террорчилардир.

Индонезия президенти Йоко Видодо вазиятнинг назорат остида эканини таъкидлади ва одамларни босиқликка чақирди.

Ҳозирча сайëҳлар гавжум жойлар¸ хусусан¸ Американинг машҳур

Starbucks кафесига қилинган хуружлар учун ҳеч ким масъулиятни зиммасига олмади.

Дунëнинг энг йирик мусулмон давлати саналган Индонезияда¸ расмийлар таъкидича¸ террор гуруҳлари ҳужуми хавфи кучайиб бормоқда. Шу муносабат билан¸ кейинги ойлар давомида мамлакат хавфсизлик кучлари ИШИДга алоқадор шахсларни таъқиб қилиш амалиëтларини кучайтирмоқда.

XS
SM
MD
LG