Линклар

logo-print

АҚШ махсус қўшинлари Сурия ва Ироқдаги ИШИД марказларини йўқ қилмоқчи


ИШИД эълон қилган исломий халифат пойтахти Раққа шаҳри.

ИШИД эълон қилган исломий халифат пойтахти Раққа шаҳри.

АҚШ Мудофаа вазири Эш Картерга кўра¸ Исломий давлат (ИШИД) террор гуруҳининг Ироқ ва Суриядаги асосий марказларини озод қилиш мақсадида Ироққа Америка махсус қўшинлари жойлаштирилди.

Вазир таъкидича¸ бу кучлар Ироқнинг Мосул ва Суриянинг Раққа шаҳарларини ИШИД назоратидан қайтариб олиш мақсадида курд пешмерга қўшинлари ва Суриядаги аксилишид гуруҳларига ëрдам беради.

ИШИД Суриянинг Раққа шаҳрини ўзи тузган исломий халифат пойтахти деб эълон қилган. Ироқнинг иккинчи йирик шаҳри Мосул эса¸ стратегик жиҳатдан муҳим ҳудуд саналади.

АҚШ Мудофаа вазирига кўра¸ жорий ҳарбий планга мувофиқ¸ аввалига Мосул ва Раққа ИШИДдан тортиб олинади ва сўнгра Ироқ ва Суриянинг исломий давлат ишғолидаги ҳудудлари улардан тозаланади.

Айни пайтда¸ Франция Мудофаа вазири Жан-Ив Ле Дриан 13-14 январь кунлари халқаро коалиция ИШИД марказларига кучли ҳужумлар берганини билдирди:

- Ўтган тунда биз ИШИД пропаганда маркази бўлиб келган Мосул яқинидаги телекоммуникация марказига жиддий зарба бердик. Душанба кундан бери еттита ҳужум уюштирдик. Коалиция ичидаги Франция зарбалари давом этмоқда. Бу ҳужумлар натижасида ИШИД Ироқдан чекинмоқда¸ деди Франция Мудофаа вазири.

ИШИДга қарши ҳарбий ҳужумлар режасини муҳокама қилиш мақсадида Пентагон раҳбари келаси ҳафта Парижда халқаро аксилишид коалициясига кирган Франция¸ Австралия¸ Германия¸ Италия¸ Британия ва ҳолландиялик ҳамкасблари билан учрашади.

XS
SM
MD
LG