Линклар

Озарбайжон Марказий банки 14 январь куни эълон қилган қарорга мувофиқ¸ валюта алмаштириш билан шуғулланиб келган мустақил шохобчаларлицензиядан маҳрум этилди.

Қарорга кўра¸ бундан сўнг валюта алмаштириш билан фақат Марказий банк тасарруфидаги банкларгина шуғулланади.

Бундай қарор Озарбайжон миллий пули манат қадри кескин тушиб бораëтган вазиятда қабул қилинди.

Жаҳон бозорида нефт нархининг пасайиб бораëтгани босими остида ўтган ой Озарбайжон Марказий банки алмашинув курсларини назорат қилиш амалиëтидан воз кечди. Оқибатда¸ манат бир неча ҳафта ичида АҚШ долларига нисбатан 40 фоизга арзонлади.

Давлат бюджети асосан нефт экспортидан келаëтган даромадга асосланган Озарбайжон жаҳон бозорида нефт нархи кескин пастлаб бораëтганидан жиддий инқирозга юз тутмоқда.

Кейинги кунларда бир баррель нефт нархининг 30 доллардан ҳам пасайгани кузатилди. Мутахассислар бу жараëннинг йил давомида сақланиб қолишини башорат қилмоқда.

XS
SM
MD
LG