Линклар

logo-print

Халқаро майдонда бораëтган коррупция жанжали ортидан Ўзбекистон мобил алоқа бозоридан чиқиб кетишга киришган Швециянинг TeliaSonera ширкати Ўзбекистондаги бизнеси қимматини умумий молиявий ҳисобидан чиқаришга қарор қилди.

Bloomberg агентлигининг билдиришича¸ TeliaSoneraнинг Ўзбекистонда UCell бренди остидаги бизнеси қиммати 5¸3 миллиард крон (тақрибан 623 миллион АҚШ доллари)га баҳоланган.

Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримовага 350 миллион доллар пора бериш эвазига мамлакат мобил алоқа бозорига кирганига оид айбловлар ортидан TeliaSonera фаолияти Европа ва АҚШ ҳуқуқ тизимлари томонидан тафтиш қилинмоқда.

Ўтган йил ноябрида швед матбуоти АҚШ Адлия вазирлиги TeliaSonera ширкати устидан олиб бораётган тергов кўламини кенгайтиришни режалаштираётгани тўғрисида хабар қилди.

Ўзбекистон телеком бозорига кириш эвазига бу мамлакат президентининг қизи Гулнора Каримовага камида 350 миллион АҚШ доллари миқдорида пора берганликда гумонланаётган TeliaSonera, мазкур тергов натижасида рекорд миқдордаги 1,7 миллиард АҚШ долларига тенг жаримага тортилиши мумкин.

XS
SM
MD
LG