Линклар

Ҳинд матбуоти тарқатган хабарларга кўра¸ мамлакатдаги етакчи тиббий муассасалардан бири саналган BLK Super Specialty Hospital Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ўзаро ҳамкорликка оид шартнома имзолаган.

Унга кўра¸ келаси уч йил давомида ҳиндистонлик мутахассислар ўзбекистонлик беморларга ташхис қўйиш¸ шунингдек мураккаб жарроҳлик амалиëтлари ўтказишда қатнашади¸ ўзбек врачларига маслаҳат ва трейнинг беради.

Деҳлидаги касалхона раҳбарига кўра¸ асосан юрак касалликлари билан боғлиқ жарроҳлик амалиëтлари ҳам Ҳиндистон¸ ҳам Ўзбекистондаги махсус клиникаларда амалга оширилади.

Айтилишича¸ ҳинд касалхонаси билан ҳамкорлик оқибатида хусусан юрак хасталикларига чалинган ўзбекистонлик болаларга бепул консультация ва операция таклиф қилинади.

XS
SM
MD
LG