Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:20

Петербургда ўзбекистонлик аёл эрини чавақлаб ўлдирди


Петербургда ўз эрини сўйиб қўйиганликда айбланаётган 29 ёшли ўзбекистонлик аёлга нисбатан жиноий иш очилди. Маст ҳолатда бўлгани аниқланган бу аёл эри билан бошланган жанжал пайтида унга пичоқ ургани тахмин қилинмоқда. Терговчилар сўнгги йилларда ўзбекистонлик аёллар томонидан содир этилаётган оғир жиноятлар сони ошиб бораётганини гапирмоқда.

Қотиллик янги йилнинг биринчи куни Санкт-Петербургнинг Тельман кўчасида жойлашган 8-уйдаги ётоқхонада содир бўлган.

Тез ёрдам машинаси ходимлари чақируви билан ҳодиса жойига етиб келган полициячилар “Невская мануфактура” ётоқхонасида 29 яшар аёлнинг 35 ёшлик эркакни пичоқлаб ўлдиргани устидан чиққан.

“Жиноятга ётоқхона хоналаридан бирида ароқ ичиш вақтида юзага келган жанжал сабаб бўлган”, дейди Озодликка қотиллик тафсилотларини гапириб берган Петербург Бош тергов қўмитаси ахборот бўлими бошлиғи Сергей Капитонов:

- Янги йил байрамини нишонлаш пайтида ўз эрини чавақлаб қўйганликда айбланаётган Ўзбекистон фуқароси Интизор Қўчқорова. Тельман кўчасидаги ишчилар ётоқхонасида у 1 январь кундуз куни 1979 йилда туғилган эри билан спиртли ичимлик ичиб ўтирган. Тўсатдан эр-хотин ўртасида юзага келган жанжал вақтида аёл пичоқ билан эрига ташланган. Олинган жароҳатлардан бу одам ҳодиса жойида жон берган, деди Сергей Капитонов.

Тергов қўмитаси расмийси Интизор Қўчқорова ҳибсга олиниб, маҳаллий тергов изоляторига юборилганини билдирди. У тергов якунига қадар айбланувчининг ҳибсда қолиши тўғрисида суд қарори чиқарилганини қўшимча қилди.

Расмийга кўра¸ Санкт-Петербург ëтоқхонасида Ўзбекистон фуқаросининг ўлдирилиши юзасидан Россия Федерацияси Жиноят Кодексининг 105-моддаси 1-қисми, яъни “Қотиллик” асосида жиноий иш қўзғатилган¸ тергов давом этмоқда.

Петербург Тергов қўмитаси ходимларининг Озодликка айтишича¸ бу сўнгги пайтларда ўзбекистонлик аёллар алоқадор биринчи оғир жиноят эмас.

Хусусан¸ 2015 йилнинг 6 августида Петербургнинг Красногвардейский туманида ҳам шунга ўхшаш ҳодиса рўй берган. Маршал Блюхер кўчасидаги кўп қаватли бинодаги квартиралардан бирида ўзбекистонлик 25 ёшли аёл ва унинг 32 яшар жазмани ўртасида маиший асосдаги жанжал келиб чиққан ва аёл жазмани кўкрагига пичоқ санчиб, ҳодиса жойидан ғойиб бўлган. Жабрланувчи йигит реанимация бўлимида жон берган.

Сентябрь ўрталарида Петербург полицияси исми ошкор этилмаётган бу аёлни ҳибс этди ва унга айблов эълон қилди.

Ўтган йилнинг 10 мартида Курск вилояти Курск туманида 41 яшар ўзбекистонлик аёл эрининг берган танбеҳига пичоқ кўтариб ташланган.

Яна бир ўхшаш ҳодиса 2015 йилнинг 12 октябрида Петропавловск-Камчатскийда содир бўлди. 37 ёшли ўзбекистонлик аёл шаҳарнинг Школьная кўчасида таниш эркак билан ароқ ичиб ўтирган пайтида келиб чиққан можаро пайтида аëл рашкчи эркак кўкрагига уч маротаба пичоқ уриб ўлдирган.

Маҳаллий прокуратура иккита боласи бор бу аёлнинг жавобгарликка тортилганини билдирди.

Бундан роппа-роса икки йил олдин, 2014 йилнинг 14 январида Петербургнинг Московский туманида қаттиқ эри томонидан калтакланган 31 ёшли Марҳабо Аҳмаджонова маст ҳолтада бўлган эрининг қорнига пичоқ солиб уни ўлдирган эди.

XS
SM
MD
LG