Линклар

logo-print

Довудўғли: Истанбулдаги ҳужумдан сўнг ИДнинг 200 дан зиёд жангариси ўлдирилди


Туркия бош вазири Аҳмет Довудўғли.

Туркия бош вазири Аҳмет Довудўғли.

Истанбулдаги худкуш ҳужумдан сўнг Туркия кучлари “Исломий давлат” экстремистик гуруҳининг Ироқ ва Суриядаги объектларини бомбалаган.

Бош вазир Аҳмет Довудўғли Туркия қуролли кучлари сўнгги 48 соат ичида “Исломий давлат” гуруҳининг 500 та истеҳкомини тўп ва танклардан ўққа тутганини билдирди.

Бу амалиётлар чоғида “Исломий давлат”нинг 200 дан кўпроқ жангариси ҳалок бўлганини айтган Довудўғли жангарилар Туркияга чегарадош ҳудудлардан чекиниши учун турк ҳаво кучлари, зарурат туғилгудек бўлса, ҳаводан ҳам зарба бериши мумкинлигини қўшимча қилди.

Ўтган йилнинг 24 ноябрь куни Туркия-Сурия чегарасида Россия ҳарбий учоғи уриб туширилганидан бери турк ҳарбий учоқлари Сурия ҳаво ҳудудига кирмай қўйган.

XS
SM
MD
LG