Линклар

Тожик ҳибсхонасидаги мухолифатчининг аҳволи оғирлашмоқда


Зафаро Раҳмоний.

Зафаро Раҳмоний.

Тожикистон Ислом уйғониш партияси мулозимларидан бири Зафаро Раҳмонийнинг яқинлари муолажа учун уни ҳибсхонадан касалхонага ўтказилишини сўрамоқда.

Қариндошларига кўра, ҳибсхонадаги мухолифатчининг соғлиғи кундан-кунга ёмонлашиб бораяпти.

Тожикистонда тақиқланган Ислом уйғониш партиясининг ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳатчиси вазифасини бажарган Зафаро Раҳмоний партиянинг ўтган йил кузида ҳибсга олинган 20 дан ортиқ мулозими орасида бўлган ягона аёлдир.

Зафаро Раҳмонийнинг синглиси Гулдаста Хўжаева Озодликнинг тожик хизматига берган суҳбатида сентябрь ойидан буён ҳибсхонада сақланаётган мухолифатчи юраги ва буйрагидаги оғриқлардан азият чекаётганини маълум қилган.

“Ҳар сафар Зафарони кўргани борганимизда бизга ҳибсхона шифокорлари имзолаган юрак ва буйрак дорилари рўйхатини бераяптилар. Биз бу дориларнинг барчасини сотиб олиб, унга киритяпмиз”, деди Гулдаста Хўжаева.

Зафаро Раҳмоний дохил Ислом уйғониш партияси мулозимлари Тожикистонда исёнчи генерал Абдуҳалим Назарзодага қарши амалиёт якунланганидан сўнг ҳибсга олинганди. Тожик расмийлари Ислом уйғониш партияси вакилларини бу исёнга алоқадорликда гумонламоқда.

XS
SM
MD
LG