Линклар

Порошенко Украина ҳудудий яхлитлигини тиклашга ваъда берди


Украина президенти Петро Порошенко.

Украина президенти Петро Порошенко.

Президент Петро Порошенко россияпараст айирмачилар томонидан эгаллаб олинган ҳудудларда Украина суверенитетини тиклашга ваъда берди.

“2016 йилда Донецк ва Луганск вилоятларидаги босиб олинган ҳудудларда Украина суверенитети тикланиши лозим”, деди Порошенко 14 январь куни Киевда ўтказилган матбуот анжуманида.

У Қримни қайтариб олиш ҳам Киев учун устивор вазифа эканини таъкидлади ҳамда 2014 йил мартида Россияга қўшилган яриморол деоккупацияси Европа Иттифоқи ва АҚШ кўмагида халқаро механизмлар воситасида амалга оширилиши лозимлигини қўшимча қилди.

Украина шарқида Киев кучлари ва россияпараст айирмачилар ўртасида 2014 йил апрелидан буён давом этаётган тўқнашувларда, маълумотларга кўра, шу кунгача 9100 дан зиёд киши ҳалок бўлган.

Киев ва Ғарб давлатлари Москвани Донбассдаги россияпараст айирмачиларни дастаклаётганликда айблайди. Москва эса бу айбловларни рад этиб келади.

XS
SM
MD
LG