Линклар

logo-print

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги эски (нобиометрик) паспортлар 2015 йилнинг 31 декабридан бошлаб ўз кучини йўқотгани борасида расман маълум қилди.

Вазирлик таъкидича, "Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонга кўра, эски паспортларни 31 декабрдан кейин ишлатиш мумкин эмас.

1 январдан бошлаб хорижда бўлган Ўзбекистон фуқароси агар биометрик паспорти бўлмаса, “Ватанга қайтиш учун сертификат”ини олиши шарт ҳисобланади.

“Норма маслаҳатчиси” ҳуқуқий газетаси ёзишича, 31 декабрдан сўнг эски паспортларни ишлатиш ҳуқуқбузарлик ҳисобланиб, Маъмурий- ҳуқуқбузарлик кодексининг “Паспорт тизими қоидаларини бузиш” (223-модда) моддаси бўйича жавобгарлик белгиланган.

XS
SM
MD
LG