Линклар

Жума куни Жаҳон саломатлик ташкилоти Ғарбий Африкадаги Сьерра-Леоне республикасида Эбола вируси билан касалланган бемор аниқланганини тасдиқлади.

42 кун аввал Либериядаги Эбола билан оғриган беморнинг соғайгани маълум бўлди.

Ўтган йилнинг 7 ноябрь куни Сьерра-Леонеда Эбола эпидемияси бартараф қилингани хабар қилинган.

Гвинияда эса 29 декабрь куни эпидемия тугатилгани айтилди.

2013 йилнинг декабрида Ғарбий Африкада бошланган Эбола эпидемияси натижасида 11300 одам ўлди, яна 28500 одамга ушбу вирус юққан.

XS
SM
MD
LG