Линклар

Озарбайжон шимоли-шарқидаги Губа шаҳрида нарх ошиши ва ишсизликка қарши мингга яқин намойишчи иштирокида норозилик чиқишлари давом этаяпти.

Намойишчилар банкдан олган кредитларини қоплаш учун маблағлари йўқлиги ва уларга ижтимоий ёрдам берилмаётганидан шикоят қилаяпти.

Маҳаллий ҳукумат вакиллари намойишчилар муаммоларини ҳал қилишга ваъда бериб, уларни тарқалишга чақирди.

Лекин норозилар бу таклифни рад қилиб, Губа-Баку йўлини тўсишга ҳаракат қилишди.

Шундан кейин намойишчиларга қарши ҳарбийлар кўздан ёш оқизувчи газ қўлланган.

Ҳозирда шаҳарда хавфсизлик чоралари кучайтирилиб, шаҳарга кириш йўлларига блок постлар ўрнатилган.

XS
SM
MD
LG