Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:06

Буркина Фасода гаровга олинган юздан зиёд одам озод этилди


Буркина Фасо пойтахти Уагадугу шаҳридаги “Сплендид” меҳмонхонасида номаълум қуролланган гуруҳ томонидан гаровга олинган юздан зиёд одам озод этилди.

Бу ҳақда мамлакат ахборот вазири Реми Данжину журналистларга шанба куни маълум қилди.

Жаноб Данжинуга кўра, Франция хавфсизлик кучлари кўмагида амалга оширган қутқарув амалиёти давомида гаровдаги юздан зиёд одам меҳмонхона ичидан олиб чиқилган.

Айни пайтда хавфсизлик кучлари ва қуролли гуруҳ ўртасида отишма давом этмоқда.

Бир қанча одамнинг ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда. Аммо, қурбонларнинг аниқ сони маълум эмас.

Қуролланган гуруҳ Ғарбий Африкадаги Буркино Фасо пойтахтида жума куни ҳужум уюштирди.

Бу ҳужум "Ал-Қоида" террор тармоғининг минтақадаги бўлими ҳисобланган "Ал-Мурабитун" жангарилари томонидан амалга оширилгани ҳақида фаразлар бор.

XS
SM
MD
LG