Линклар

Ўзбекистон келаси тўрт йил ичида мамлакатда етиштириладиган пахта ҳажмини 3 миллион 350 минг тоннадан 3 миллион тоннага камайтиришни режаламоқда.

Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 15 январь куни бўлиб ўтган ҳукумат йиғинида таъкидлади.

Жаноб Каримовга кўра, бу жаҳон бозорида пахта толасининг нархи ва унга бўлган талабнинг кескин пасайиб кетиши билан боғлиқдир.

Шунингдек, Каримов пахта етиштириш ҳажми 350 минг тоннага қисқариши туфайли 170 минг 500 гектар ер пахтадан бўшатилиши ва улар ўрнига бошоқли дон, картошка, мева, узум экилиши учун йўл очишини таъкидлади.

Пахта Ўзбекистоннинг асосий экспорт маҳсулоти бўлиб, давлат томонидан ташкиллаштириладиган оммавий сафарбарлик асосида йиғиб олинади.

Ўзбекистон пахта далаларида мажбурий меҳнат туфайли халқаро танқидлар остида қолган.

Мутахассислар Ўзбекистон пахта майдонларини кескин қисқартириш ва ердан фойдаланиш йўлларини ранг-баранглаштириш лозимлигини йиллардан бери айтиб келишади.

XS
SM
MD
LG