Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:31

HRW: АҚШ сиёсий маҳбусларни озод этиш учун Тошкент ҳукуматига очиқ босим ўтказиши керак!


АҚШ Ўзбекистондаги сиёсий маҳбусларни озод этиш учун Тошкент ҳукуматига очиқ босим ўтказиши керак.

Ҳюман Райт Уотч ҳам Марказий Осиёда Инсон ҳуқуқлари ассоциацияси каби халқаро ташкилотлар келаси ҳафтада АҚШ ва Ўзбекистон расмийлари ўртасида ўтказилиши кутилаётган масалаҳат кенгаши олдидан ана шундай чақириқ билан чиқди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 19 январь кунига белгиланган маслаҳат кенгаши доирасида АҚШ Давлат департаменти ва Мудофаа вазирлиги мулозимлари билан сўзлашувлар ўтказади.

Мухокамаларда “Исломий давлат” экстремист гуруҳига қарши халқаро глобал коалиция таркибида янада фаолроқ ҳаракат қилиш, Афғонистондаги вазият ва терроризм хавфига қарши ҳарбий ҳамкорлик истиқболлари мухокама этилиши кутиляпти.

XS
SM
MD
LG