Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:02

Афғонистон шарқида худкушлик ҳужуми содир этилди


Афғон расмийларининг айтишича, шарқий Жалолобод шаҳрида маҳаллий сиёсатчининг уйида амалга оширилган интиҳорий ҳужумда камида 11 нафар одам ҳалок бўлди ва яна 12 киши яраланди.

Ҳукумат сўзчисининг айтишича, ҳужумчи портловчи моддаларни 17 январь куни эрталаб, Убайдуллоҳ Шинварий уйида кўплаб одамлар жам бўлган бир пайтда ишга солган.

Ҳозирча ҳужум ким томонидан содир этилгани маълум эмас.

Шинварий Нангарҳор вилоятида Кенгаш аъзоси бўлиб, унинг оиласи мамлакат миқёсида яхши танилган.

XS
SM
MD
LG