Линклар

Каримов ялпи ички маҳсулотни 2030 йилгача икки бараварга оширишни мақсад қилди


Президент Ислом Каримов

Президент Ислом Каримов

Президент Ислом Каримов Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотини 2030 йилгача икки бараварга ошириш режасини эълон қилди.

Унинг бу сўзлари 15 январь куни Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил якунларига бағишланган кенгайтирилган мажлиси чоғида янгради.

"Мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотининг 2016-2030 йилларда 2 баробар кўпайишига эришиш учун ўртача йиллик ўсиш суръатлари 4,8 фоиз даражасида бўлишини таъминлаш зарур. Агар кейинги 11 йилда бу кўрсаткич 8 фоиздан юқори бўлиб келганини ҳисобга оладиган бўлсак, бу вазифани амалга ошириш учун мустаҳкам асос ва замин борлиги яққол аён бўлади," деди Ислом Каримов.

Ислом Каримов ҳозирда ҳукуматнинг бош мақсади иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни изчил давом эттириш эканини айтди.

"Бош мақсадимиз – мавжуд қийинчиликларга қарамасдан, олиб бораётган ислоҳотларни, иқтисодиётимизда таркибий ўзгаришларни изчил давом эттириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка янада кенг йўл очиб бериш ҳисобидан олдинга юришдир," деди Ислом Каримов.

XS
SM
MD
LG