Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:58

Сурия шарқида "Исломий давлат" жангарилари 400 нафар одамни асир олди


Монитор гуруҳи 17 январда тарқатган хабарга кўра, “Исломий давлат” экстремист гуруҳи жангарилари Сурия шарқида янги ҳудуд ишғол этилиши ортидан камида 400 одамни, жумладан аёллар ва болаларни ўғирлаб кетган.

Сурия Инсон Ҳуқуқлари Обсерваториясининг маълум қилишича, 16 январда жангарилар одамларни ҳукумат назоратидаги ал-Бағалия қишлоғида асир олганлар.

Ал-Бағалия қишлоғи Дaйр аз-Зур шаҳри яқинида жойлашган.

Обсерватория раҳбари Рами Абдул Раҳмоннинг айтишича, ўғирлаб кетилганлар орасида ҳукумат тарафида бўлган жангчиларнинг оила аъзолари ҳам бор.

"Биз 400 нафар одам режим билан ҳамкорлик қилгани учун ё қатл этилади ёки қулликка сотилади, деб қўрқамиз," – деди Раҳмон Ди-пи-Эй янгиликлар агентлигига.

Сурия давлат агентлиги САНАнинг маълум қилишича, Дайр аз-Зур шаҳрига қилинган ҳужумда 300 чоғли одам “Исломий давлат” жангарилари томонидан ўлдирилган.

САНА хабарига кўра, 16 январь куни ўлдирилганларнинг аксари кексалар, аёллар ва болалардир.

Мухолифат фаоллари қурбонларнинг кўпи Сурия ҳукумати аскарлари ва уларнинг оила аъзолари бўлганини айтади.

“Исломий давлат” жангарилари Дайр аз-Зур шаҳрининг аксар ҳудудларини назорат қилади.

XS
SM
MD
LG