Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:04

Ҳасан Руҳоний: Ядровий шартнома Эрон иқтисодиёти учун "бурилиш нуқтасидир"


Эрон президенти Ҳасан Руҳоний мамлакатига нисбатан халқаро санкцияларнинг олиб ташланишини олқишлаб, дунёнинг қудратли давлатлари билан ядровий битимнинг имзоланиши Теҳроннинг дунё иқтисодиётига қўшилиши учун "янги йўлларни очди", деб айтди.

17 январь куни Эрон парламентида чиқиш қилган Ҳасан Руҳоний шартнома Эрон иқтисодиёти учун "бурилиш нуқтаси" бўлишини билдирди.

Унинг илова қилишича, энергия заҳираларига бой мамлакат нефтдан олинадиган даромадларга камроқ қарам бўлиши керак.

16 январь куни Халқаро Атом Энергияси Агентлиги Теҳрон 1 июлда эришилган битимдаги барча шартларига риоя қилгани ва бу амал санкцияларнинг олиб ташланишига асос бўла олишини эълон қилди.

Европа Иттифоқи "Эронга қарши барча иқтисодий ва молиявий санкцияларни олиб ташланди", дея эълон қилди.

Вашингтон ҳам қатор жазо чораларини бекор қилди.

Эрон ўз навбатида қамоқхоналаридан беш Америка фуқароси, жумладан Washington Post мухбири Жейсон Ризоиённи қўйиб юборилганини эълон қилди.

XS
SM
MD
LG