Линклар

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган хабарга кўра, Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов етакчилигидаги делегация келгуси ҳафтада Вашингтонда АҚШ ҳукумати вакиллари билан музокаралар ўтказади.

Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон-Америка сиёсий кенгашининг навбатдаги учрашувида қандай масалалар муҳокама этилиши борасида маълумот бергани йўқ.

“Ташриф давомида Вашингтон шаҳрида Ўзбекистон-АҚШ сиёсий маслаҳатлашувларининг навбатдаги раунди, Давлат департаменти ва бошқа муассасаларда икки томонлама учрашувлар ўтказиш кўзда тутилган,” дейилади вазирлик матбуот хизмати тарқатган хабарда.

XS
SM
MD
LG