Линклар

The Telegraph: Россия Европадаги партияларни ноқонуний молиялашда айбланмоқда


АҚШ махсус хизматлари Кремль агентларининг Европадаги сиёсий партияларга таъсир кўрсатаётгани ҳақидаги эҳтимолларини ўрганади.

Британиянинг The Telegraph газетаси хабарига кўра, АҚШ Конгресси миллий разведка директори Жеймс Клапперга охирги ўн йил ичида Россия томонидан Европа партияларининг ноқонуний молияланиши ҳолатларини аниқлашни буюрган.

Вашингтон Россиянинг Европа мамлакатлари ўртасидаги келишмовчиликлардан НАТО фаолиятини издан чиқариш, ракеталарга қарши мудофаа тизимига изн бермаслик ва Москвага нисбатан қўлланилаётган санкцияларни бекор қилишга қаратилган ҳаракатларидан хавотирга тушган, деб ёзади The Telegraph.

Газетага кўра, исми ошкор этилмаган Британия ҳукуматининг вакили Европанинг янги совуқ урушга рўбарў бўлишидан хавотир изҳор этган.

Мақолада шунингдек Россия жосуслари Франция, Нидерландия, Венгрия, Австрия ва Чехияда кенг кўламли фаолият олиб бораётгани таъкидланади.

XS
SM
MD
LG