Линклар

Бағдодда йўқолиб қолган америкаликлар қидирилаяпти


Бағдодга кириш йўлларидан бири.

Бағдодга кириш йўлларидан бири.

АҚШ ва Ироқ расмийлари Бағдодда йўқолиб қолган уч америкаликнинг изини топишга уринмоқда.

“Биз бу одамларни топиш учун Ироқ расмийлари билан тиғиз ҳамкорликда ишлаяпмиз”, деди АҚШ Давлат департаменти вакили Жон Кирби.

Ал-Арабия телеканали, ўз манбаларига таянган ҳолда, бу нохуш ҳодиса Бағдод жанубида содир бўлганини хабар қилди.

Франс пресс агентлигига исми ошкор этилмаслиги билан сўзлаган Ироқ полицияси полковниги унда америкаликлар ва ироқлик таржимон ҳарбий кийимдаги одамлар томонидан ўғирлаб кетилганига оид маълумотлар борлигини айтган.

XS
SM
MD
LG