Линклар

Туркияда Истанбулдаги портлашга алоқадор 10 нафар суриялик ҳибсга олинди


12 январь кунги худкуш ҳужум Истанбулнинг Султонаҳмад майдонида амалга оширилганди.

12 январь кунги худкуш ҳужум Истанбулнинг Султонаҳмад майдонида амалга оширилганди.

Турк маҳкамаси ўтган ҳафта Истанбулда ажнабий сайёҳлар ўлимига сабаб бўлган худкуш билан алоқада гумонланмиш 10 нафар сурияликни ҳибсда сақлаш ҳақида ҳукм чиқарди. Улар “Исломий давлат” террор гуруҳига алоқадорликда гумонланмоқдалар.

Бу ишга дахлдорликда гумонланиб қўлга олинган яна 6 киши гаров эвазига қўйиб юборилган.

Турк расмийлари Истанбулдаги портлашни ИДнинг асли Саудий Арабистонидан бўлган худкуш-жангариси амалга оширганини билдирганлар.

12 январь куни Истанбулнинг Султонаҳмад майдонида амалга оширилмиш худкуш ҳужумда германиялик 10 сайёҳ нобуд бўлган, яна 17 киши жароҳатланганди.

Мазкур ҳужум учун масъулиятни ҳеч қайси гуруҳ зиммасига олган эмас.

XS
SM
MD
LG