Линклар

Эронга қарши санкциялар бекор қилинганидан сўнг нефть нархи яна пастга шўнғиди


Brent русумидаги бир баррель нефтнинг қиймати 18 январь кунги савдо сессияси бошида 28 АҚШ долларидан ҳам пастлаб кетди.

Bloomberg агентлиги нефть нархи Эронга қарши санкциялар бекор қилиниши ва нефть заҳиралари ҳаддан зиёд кўпайиб кетиши қабатида арзонлаб кетаётганини қайд этади.

Ҳонг Конгдаги Nomura Holdings Inc. таҳлилчиси Гордон Кван агентлик билан суҳбатда Эрон томонидан қўшимча нефть етказиб берилиши нархнинг янада пастлашига таъсир кўрсатиши ва эҳтимол, бир баррель нефть қиймати 25 долларгача тушиши мумкинлигини айтган.

17 январь куни АҚШ ва Европа Иттифоқи Эронга қарши санкцияларнинг қисман олиб ташланиши ҳақида эълон қилган.

Аввалроқ Теҳрон санкциялар олиб ташланганидан кейин бир кеча-кундузда ярим миллион баррелгача нефть экспорт қилиши мумкинлигини билдирганди.

XS
SM
MD
LG