Линклар

logo-print

Ўзбекистон ернинг яроқсизлашиши туфайли пахта майдонларини қисқартиришга мажбур бўлмоқда


Ўзбекистондаги пахта майдонларидан бири.

Ўзбекистондаги пахта майдонларидан бири.

Ўзбекистонда 2020 йилгача пахта хомашёсини етиштириш ва уни давлат томонидан харид қилиш ҳажмини 3 миллион 350 минг тоннадан 3 миллион тоннага босқичма-босқич қисқартирилади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ўтган ҳафта якунида ўтказилган ҳукумат мажлисида билдирди.

Пахта етиштириш 350минг тоннага қисқариши ортидан 170,5 минг гектар суғориладиган ер бўшайдиган бўлиб турибди. Бироқ, Ўзбекистон президентига кўра, бунда асосан пахта ҳосилдорлиги гектарига 12-15 центнердан ошмайдиган паст бонитетли ерлар, аниқроғи, шўрлаган ва пахта етиштиришга яроқсиз бўлган тоғолди ерлари бўшатилади.

Ислом Каримовнинг айтишича, пахтадан бўшаган экин майдонларида аввало сабзавот ва картошка, шулар қаторида, озуқа экинлари, ёғ-мой олинадиган ва бошқа ўсимликлар экилади, боғ ва узумзорлар барпо этилади.

XS
SM
MD
LG