Линклар

Ўзбекистон ҳаво йўллари учоқларида фото ва видео олиш, носвой чекиш тақиқланди


Ўзбекистон ҳаво йўллари самолётларида учиш ва қўниш пайтида расм ва видеога олиш тақиқланди. Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Давлат инспекцияси бошлиғининг буййруғи билан йўловчининг ҳаво кемаси бортидаги хатти-ҳаракатлари қоидасига бунга оид ўзгартишлар киритилгани ҳақида “Норма” нашри хабар қилди.

18 январдан кучга кирган янги қоидаларга кўра, учоқ учиш йўлагига олиб кетилаётган пайтда ҳамда учиш ва қўниш пайтида йўловчиларнинг фото ва видео олишларига изн берилмайди.

Шунингдек, учоқ бортида йўловчининг наркотик моддалар, тамаки маҳсулотлари, жумладан носвой истеъмол қилиши ҳамда электрон сигаретадан фойдаланиши ҳам тақиқланиши айтилади хабарда.

Бундан ташқари, борт-проводниклар таклиф этганидан ортиқча ҳамда божсиз савдо дўконларидан олинган алкогол маҳсулотларини истеъмол қилиш тақиқланди.

Янги қоидаларда пилотлар кабинасига кириш ва ҳаво кемаси экипажи аъзоларига ўз вазифаларини бажаришга тўсқинлик қилиш тақиқланиши айтилади.

Учоқ бортидан ёпинчиқ, ёстиқ, идишлар олиб кетиш, жамоат тартибини бузиш ва эҳтиёжсиз атрофдагиларни безовта қилиш тақиқланиши ҳам алоҳида қайд этилган.

Шунингдек, йўловчилар экипаж аъзоларининг рухсатисиз бошқа ўриндиққа ўтиришдан ҳам огоҳлантирилади.

XS
SM
MD
LG