Линклар

logo-print

ВВС: Россия ва Италиядаги қимор синдикатлари халқаро теннис ўйинларини сотиб олишган


Жаҳон тенниси 18 январь куни куни пайдо бўлган хабардан жунбушга келди. BBC ва BuzzFeed News сайтларида эълон қилинган хабарга кўра, Теннис Профессионаллари Уюшмаси (АТР) ташкилоти ўйинларнинг сотиб олиниши билан боғлиқ муаммони ҳал эта олмаганликда айбланади.

Айтилишича, ўйинларни сотиб олиш уруиншларига Россия, шимолий Италия ва Сицилияда қимор синдикатлари аралашган.

Хабарда эркаклар профессионал теннисини бошқарадиган АТР ташкилоти 2007 йилда бу хусусда бошлаган тергов хулосалари келтирилган.

BBC ва BuzzFeed News хабарларида айтилишича, 50 энг яхши теннисчи рўйхатига кирувчи 16 нафар спортчи мунтазам равишда ўйинни атайлабдан ютқазиб берганликда гумон этилгани тўғрисида ташкилотнинг Теннис интизом қўмитасига хабар қилинган.

Лекин мазкур қўмита, дейилади хабарда ё бу гумонлар бўйича тегишли чора кўрмаган ёки тегишли санкцияларни қўлламаган.

BBCга кўра, Россия, Италия ва Сицилиядаги қимор синдикатлари ўйинларнинг сотиб олинишидан юз минглаб ноқонуний даромад кўрган.

АТР бу хабарларни рад қилмоқда.

XS
SM
MD
LG