Линклар

logo-print

АҚШ президентлигига даъвогар демократлар паймериздан аввалги сўнгги баҳсда учрашди


Ҳиллари Клинтон ва Берни Сандерс

Ҳиллари Клинтон ва Берни Сандерс

АҚШ Демократик партиясидан президентликка уч даъвогар 1 февраль куни Айова штатида дастлабки овоз бериш ўтказилишидан аввал сўнгги бор дебатда учрашишди.17 январь кунги телебаҳсда пойгада олдинда кетаётган собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтон асосий рақиби Вермонт штати губернатори Берни Сандерс билан соғлиқни сақлаш ислоҳоти, қороллар назорати ва йирик молия идораларини бошқариш каби масалалар хусусида баҳслашишди.

Сандерс президентлик пойгасида Клинтон 50 фоизлик таянч билан олдинда кетаётган бўлса-да, сўнгги сўровлар иккаласи Айова ва Нью Ҳемпширда деярли бир хил натижа билан кетишаётганини кўрсатишини қайд этди. Нью Ҳемпширда праймериз 9 феварль куни ўтказилади.

Сўнгги сўровларга кўра, Айовада Клинтон ва Сандерсни қўллаб-қувватлаётганлар сони деярли бир хил. Нью Ҳемпширда Сандерс бироз олдинда кетмоқда.

Клинтон Россия Президенти Владимир Путин билан ўзаро муносабатлари тўғрисидаги саволга "жуда қизиқарли", деб жавоб берди. "Менимча бу муносабатлар ҳурматга асосланган. У билан бир-икки марта қаттиқ тортишганмиз. У билан муносабат қилганда доимо қаттиққўл бўлишингиз кераклигини биламан, чунки ҳар қандай безори каби унга қўйиб берсангиз, истаганча нарсани тортиб олиши мумкин", деди Клинтон Путин ҳақида.

Теледебатда пойга охирида кетаётган Мерилэнд штатининг собиқ губернатори Мартин О'Майли ҳам қатнашди.

XS
SM
MD
LG