Линклар

logo-print

Марокашда Париждаги терактларга алоқадорликда гумонланган шахс қўлга олинди


Марокашда ўтган йил ноябрида Парижда содир этилган террор хуружларини уюштирганлар билан бевосита алоқадор бўлган белгиялик фуқаро ҳибсга олинди. Марокаш Ички ишлар вазирлиги баёнотида келиб чиқиши марокашлик бўлган бу шахс 15 январь куни Касабланка шаҳрида қўлга олингани айтилади. Унинг Сурияга бориб, “Исломий давлат” гуруҳига қўшилгани таъкидланмоқда.

2015 йил 13 ноябрида Парижда амалга оширилган қатор ҳужумларда 130 киши ҳалок бўлган, 350 чоғли одам жароҳатланганди. Ўшанда террорчилардан 7 киши ўлдирилган. Полиция ҳалигача уларнинг шерикларини қидирмоқда.

Ҳужумлар учун масъулиятни “Исломий давлат” гуруҳи зиммасига олган.

Париждаги террор хуружларидан сўнг Франция учоқлари “Исломий давлат” гуруҳининг Суриядаги маконларини бомбалай бошлаган.

XS
SM
MD
LG