Линклар

Дуда: НАТО Польшада сезиларли даражада кўп қўшин жойлаштириши лозим


Польша президенти Анжей Дуда.

Польша президенти Анжей Дуда.

Польша президенти Анжей Дуда ўз мамлакати ва минтақани Россия тажовузидан ҳимоя қилиш учун НАТОни Шарқий Европада сезиларли даражада кўп қўшин ва техника жойлаштиришга чақирди. Бу баёнотни Дуда 18 январь куни НАТОнинг Брюсселдаги қароргоҳига қилган ташрифи чоғида берди.

“Россия сўнгги пайтларда тажовузкорона демаслик қийин бўлган хатти-ҳаракатларни амалга оширмоқда”, деди Польша президенти Анжей Дуда Брюсселда НАТО бош котиби Йенс Столтенберг билан бирга берган матбуот анжуманида.

Ўз навбатида, Йенс Столтенберг НАТОнинг шу йил июлида Варшавада ўтадиган саммитидан кейин Польшада альянс қўшинлари ҳар доимгидан ҳам кўпроқ бўлишини билдирди.

Ўтган ҳафта Россия Ғарбий ҳарбий округда учта янги дивизия жойлаштириш режасини очиқлаганди. Бу қадам Москва томонидан “НАТОнинг ёйилиш хавфига жавоб” ўлароқ таъвил қилинган.

XS
SM
MD
LG