Линклар

logo-print

Чегара билмас шифокорлар Европага келаётган муҳожирлар билан боғлиқ вазиятни танқид қилди


Европага кетиш умидида бўлган Грециядаги муҳожирлар.

Европага кетиш умидида бўлган Грециядаги муҳожирлар.

Европадаги бир неча мамлакат қитъага келаётган муҳожир ва қочқинлар учун шароитни яхшилаш ҳаракатларига астойдил тўсқинлик қилмоқда, деб ҳисоблайди “Чегара билмас шифокорлар” (MSF) халқаро хайрия ташкилоти вакиллари.

Ташкилот фаоллари Грециянинг Кос оролида ҳалигача муҳожирларни қабул қилиш маркази йўқлиги, Италиядаги қочқинлар марказларида эса ғайриинсоний шарт-шароит ҳукм сураётганини билдирганлар.

MSF вакилларига кўра, Европадаги чегараларини ёпиб олаётган айрим мамлакатлар сиёсати тутиб туриш омили сифатида иш бермаяпти, бу чора ҳеч кимга қарашли бўлмаган ҳудудга тушиб қолган одамлар уқубатини зиёда қилаяпти, холос.

“Чегара билмас шифокорлар” ташкилоти психологлари Македония чегарани ёпиб олганидан кейин Грециянинг чегара-ўтиш жойида қамалиб қолган муҳожирлар орасида саросима кайфияти кучайиб, ҳатто бир-бирларига жисмоний зарар етказа бошлаганларини қайд этганлар.

XS
SM
MD
LG