Линклар

Ўзбекистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги Telegram bot (@mehnatbot) ахборот хизматини ишга туширди.

Gazeta.uz сайтининг хабар қилишича, ушбу ахборот тарқатиш воситаси орқали вазирлик ҳозирча Ўзбекистондаги энг кам иш ҳақи, пенсия, бола пули, стипендия миқдори, иш ҳақини ҳисоблаш механизми ва вазирликка топшириладиган ариза бланкаларини тақдим қилмоқда.

Telegram bot - шу кунда мавжуд ижтимоий тармоқлар орасида қисқа муддатда оммалашган ахборот тарқатиш воситалардан бирига айланган.

Ўзбекистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги ҳозирда ижтимоий тармоқлар орасида бу ахборот воситасидан фойдаланаётган илк вазирлик бўлмоқда.

XS
SM
MD
LG