Линклар

logo-print

Ижтимоий тармоқлар орасида оммалашган Twitter микроблоги 19 январь куни ярим кун давомида ишламай қолди.

Тармоққа кирганлар техник носозлик юзага чиққани ҳақидаги эълонга дуч келдилар.

"Қандайдир техник носозлик бўлди. Носозлик ҳақидаги хабарларингиз учун раҳмат! Тез орада муаммони ҳал қиламиз ва тармоқни ишга туширамиз", дейилди саҳифада қолдирилган эълонда.

Ярим кунлик танаффусдан сўнг тармоқ яна ишга тушди. Ҳозирча техник носозлик сабаблари ҳақида ижтимоий тармоқ маъмурияти бирор расмий баёнот бермади.

XS
SM
MD
LG