Линклар

Германия полицияси Янги йил кечаси аёлларни зўрлашда айбланган илк муҳожирни мамлакат шарқидаги Кёльн шаҳрида ҳибсга олди.

Прокурорлар 26 яшар жазойирлик эркак қочқинлар учун ажратилган уйда ўтган шанба-якшанба куни қўлга олинганини маълум қилди.

AP агентлигига кўра, бу шахсга нисбатан нотаниш аёлга суйкалиш ва унинг мобил телефонини ўғирлаш айби қўйилган. Ўтган дам олиш кунларида яна икки жазойирлик талончилик билан боғлиқ айбловлар билан қўлга олинган.

Янги йил кечасида Кёльнда кўринишидан Араб ва Африка давлатларидан борган муҳожирлар томонидан жинсий зўравонликка учраганидан шикоят қилган 500 га яқин аёл полицияга мурожаат қилди. Шикоятчилардан уч нафари жинсий зўрланди ва бу ҳол мамлакатда муҳожирларнинг қабул қилинишига норозиликни кучайтирди.

Ўтган йили Германия Араб ва Африка давлатларидан борган 1 миллион 100 минг муҳожирни қабул қилди.

XS
SM
MD
LG