Линклар

«Девона фаришта», «Қўрғошин» ва «Жодугар» фильмларида ўйнаб танилган артист Отабек Мусаев «Ўзбеккино» Миллий агентлиги раиси этиб тайинланди. Отабек Мусаев агентликнинг бош директори вазифасини вақтинча бажарувчи сифатида ишлаб келаётган Аҳмаджон Умаров ўрнига келди.

Озодлик билан суҳбатлашган киномунаққид Шоира Набихонова “Янги раҳбар кино соҳасидаги коррупция ва савиясизликка чек қўяди”, деб ишонишини таъкидлади.

2014 йили «Ўзбекфильм» очиқ акционерлик жамияти директори Файзираҳмон Усмонов жиддий тафтиш натижасида аниқланган бир миллиард сўм камомадда айбланиб ишдан олинган эди.

Бу воқеадан бир неча кун ўтгач “Ўзбеккино” миллий агентлиги бош муҳаррири Мурод Муҳаммад Дўст ҳам лавозимидан бўшатилган эди.

Ўзбекистон кино индустриясининг барча тармоқларида бошланган тафтиш пайтида «Ўзбекфильм» очиқ ҳиссадорлик жамияти маҳсулотларини сотиш бўлими бошлиғи 51 яшар Тўлаган Назаровнинг жасади «Ўзбекфильм» биносида осилган ҳолда топилган эди.

Дарвоқе, ўзини осган Тўлаган Назаров ҳозир «Ўзбеккино»га раҳбар қилиб туширилган Отабек Мусаев роль ўйнаган “Қўрғошин” фильмига продюссерлик қилган эди.

Продюссер ўлими ортидан 2015 йилнинг декабрида Жаҳонгир Қосимов агентлик раҳбарлигидан кетказилган эди.

Мусаев бундан олдин Ўзбекистон Президенти девонида оддий ходим бўлиб ишлаган.

XS
SM
MD
LG