Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:33

Паспортсиз муҳожирлар ишсиз қолиб, Москва кўчаларини қор босди


Оренбург трассасида одамлар қор остида қолди
Оренбург трассасида одамлар қор остида қолди

Россиядаги йирик шаҳарларда бир неча кундан буён кўчалар тозаланмай, қор босганича қолмоқда. Меҳнат муҳожирлари хизматига кўникиб қолган россияликлар "Нега кўчаларда бунча қор кўп? Гастарбайтерлар қаерга ғойиб бўлди?" деган саволларга жавоб изламоқда. Айрим муҳожирлар буни маошнинг пастлиги билан изоҳласа, кузатувчилар фаррошларнинг асосий қисми элчихона олдида сертификат олишга навбатда турибди, демоқда.

Россияга тўсатдан қиш келди...

Янги йил байрамларидан кейин Москва ва Россиянинг бошқа шаҳарларида одатдагидек тўсатдан қалин қор ёғди.

Аммо, тушган қор махсус техника билан фақат марказий трасса ва кўчалардан тортилмоқда. Россия пойтахтининг ҳатто марказидаги ҳовли ва тор кўчаларда қор тегилмасдан турибди – уни тозалашга одам йўқ.

Шу кунларда Интернетнинг рус блогосферасида бу масалага бағишланган саноқсиз мақола ва изоҳлар - “Москвада қор куралмаяпти, фаррошлар қани? Гастарбайтерлар, илтимос ортга қайтинг, қор босди! Қорни ким курайди?” каби видеолар пайдо бўлди.

Москванинг марказий кўчалари мана шу аҳволда
Москванинг марказий кўчалари мана шу аҳволда

Москванинг Замоскворечьесида вазиятни тасвирга олган ёш она: “Солиқларни кимга тўлаяпмиз? Мен ёш болам билан коляскада қандай бу йўлдан ўтаман? Москванинг қоқ марказида мана шундай расвогарчилик! Қани фаррошлар? Бундай беманигарчилик ўтган йилнинг ёзидан – аввалига чиқиндиларни олиб чиқишни бас қилишди, мана энди улар қор тозалашни тўхтатишди!” дейди. У бу саволларни “қалб нидоси” деб атади.

Петербургдан келган яна бир видеотасвирда эса бошқа бир фуқаро шаҳарнинг қор босган кўчаларини кўрсатиб, “Гастарбайтерлар ортга қайтинг!” деб очиқчасига илтижо қилаётганини кўриш мумкин:

Биз эски замонларга қайтгандек туюлаяпти, янги техникамиз йўқдек! Ўртоқ гастарбайтерлар ортга қайтинг. Мен сизлар умуман кетиб қолгандексиз, биз сизларсиз нобуд бўламиз. Биздек ялқов петербургликлар орқасидан кир ва қорни тозаловчи одамлар керак!”, деди бу хоним.

Москва мэриясида эса қалин қор курашга 15 минг махсус техникадан иборат “катта куч” шаҳар кўчаларига ташлангани борасида рапорт беришмоқда. “Шу кунларда пойтахт кўчаларидан 1 млн куб қор олиб чиқилди”, дейишига қарамасдан москваликлар қор кўчаларда ётганидан норози.

Нима учун кўчалардан қор олинмаяпти ва “гастарбайтерлар” қаерга ғойиб бўлди?

Москвада меҳнат қилаётган Алижон бу саволга жавоб берди:

Эски замонларда муҳожирлар Петербургда мана шундай қор тозалаган
Эски замонларда муҳожирлар Петербургда мана шундай қор тозалаган

- Гап-сўзлардан шуни билдимки, патентлар нархи ошиши, рублнинг қадрсизланиши ва долларнинг кўтарилиб кетиши орқасидан кўпчилик муҳожир уйига кетиб қолди. Ишлашга бу ерда ҳожат қолмади! ЖКХда ойига ҳар бирига 35-40 минг рублдан пул ажратишар экан. Иш берувчилар эса бизга ўхшаган муҳожирларни ишлатиб, 25-20 минг пул берган. Энди боллар бунга кўрмайди, чунки патент, квартираси, озиқ-овқатга тўловлар билан ишлашнинг ҳожати йўқ. Маҳаллий аҳолиси 15-20 мингга ишламайди, 35-40 минг бергани ўрганиб қолган кўнгилдан чиқмайди - қорни оғрийди. Шуни орқасидан шунақа вазият юзага келган, деди ўзбекистонлик Алижон.

Ёрдам” Инсон ҳуқуқлари ҳимояси ташкилоти раиси Баҳром Ҳамроев бу ўзбек фаррошларининг паспортсиз қолгани билан боғлиқ, дейди:

- Мана бу қорларни тозалаш билан анчадан буён, асосан, Ўзбекистон фуқаролари шуғулланиб келган. Шунинг учун паспорт тўғрисида қонун қабул қилинди ва муаммо фақат ўзбекники эмас, ҳатто москваликлар муаммосига айланиб кетди, деди ҳуқуқ фаоли Баҳром Ҳамроев.

XS
SM
MD
LG