Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:14

Афғонистонлик эр жаҳл устида хотинининг бурнини кесиб ташлади


Афғонистон шимол-ғарбидаги Фарёб вилоятининг чекка қишлоқлардан бирида 25 ёшли Муҳаммад Хон исмли эркак жаҳл устида ўзининг 20 ёшли рафиқаси Ризо Гулнинг бурнини кесиб ташлади. 18 январь куни оддий тортишувдан бошланган жанжал олдинига хотиннинг калтаклаши ва сўнгра унинг бурнини кесиш билан якун топди.

Озодлик радиоси афғон ҳизмати хабарига кўра, Ризо Гул 18 январь куни бурни кесилган ҳолда Маймана шаҳридаги касалхонага ётқизилган.

Унинг эри Муҳаммад Хон эса Фарёб вилоятининг Толибон жанггарилари назоратидаги қисмига қочиб кетгани айтилмоқда.

Афғонистонда эрларининг ўз хотинлари бурни ва лабларини кесиб ташлаш ҳоллари кўп кузатилади. Форёбдаги сўнгги ҳодиса маҳаллий аҳоли тарафидан ғазаб билан қарши олинди.

Ризо Гул 18 январь куни Маймана шаҳридаги касалхонага ётқизилди.
Ризо Гул 18 январь куни Маймана шаҳридаги касалхонага ётқизилди.

Ўтган йиллар давомида бурун ва лаблари эрлари томонидан кесиб ташланган кўплаб аёллар мамлакатдаги инсонпарварлик ташкилотлари ва саховатпеша инсонларнинг молиявий кўмагида чет давлатларда бурнини тиклаб қайтишга ҳам муваффақ бўлишди.

Маймана шаҳридаги касалхона шифокорларига кўра, Ризо Гул ҳам жиддий тиббий муолажа, пластик жарроҳлик амалиётига муҳтождир.

Беморга трансплантат бурун қўйиш учун уни Туркияга жўнатиш масаласи кўтарилмоқда.

Афғонистон қонунчилигига кўра, бировнинг бурнини кесиб ташлаш каби жиноятга қўл урган шахс етти йилдан кўпроқ қамоқ жазосига ҳукм этилиши мумкин.

Лекин, Афғонистонда бундай жиноятга қўл урган эркакларнинг аксар ҳолларда жазодан қутилиб қолишлари кўп кузатилади.

XS
SM
MD
LG