Линклар

Ўзбекистонда иккита таниқли шарҳловчи “Спорт” каналидан ҳайдалди


Зафар ва Диëр Имомхўжаевлар

Зафар ва Диëр Имомхўжаевлар

“Спорт” телеканалида ишлайдиган Зафар ва Диëр Имомхўжаевлар ишдан бўшатилди. Манбаларга кўра, улар олиб борган “Соккер клуб” ва “Футбол шарҳи” кўрсатувлари ҳам эфирдан олиб ташланган. Бунга кўрсатувда мамлакатдаги футбол жамоалари ўртасида "келишилган ўйинлар" ва тотализаторга пул тикиш муаммосининг фош этилиши сабаб бўлгани айтилмоқда.

Норасмий манбаларнинг маълум қилишича, “Соккер клуб” кўрсатувида келишилган ўйинлар атрофидаги футбол коррупцияси фош қилингани раҳбарларга ëқмаган:

- Ўтган йил охирида келишилган ўйинлар муҳокама қилинган кўрсатув фақат бир марта эфирга кетди. Жуда танқидий ва очиқча кўрсатув бўлди. Одатда, бу кўрсатув такрор қўйилар эди. Такрор қўйишмади. Бир соат қолганида телефон қилиб, олиб ташлашибди. Ўрнига швед футболчиси Златан ҳақида кўрсатув берилган. “Соккер клуб” кўрсатуви бўйича “Спорт” канали таҳририятида мажлис бўлиб¸ бу икки журналист - Зафар ва Диëр Имомхўжаевларни ишдан бўшатиш масаласи кун тартибига қўйилди, - дейди суҳбатдош.

Озодликка маълум бўлишича¸ Зафар ва Диëр Имомхўжаевлардан ташқари “Спорт” телеканали ходимларидан яна бир нечтаси вазифасидан озод этилган.

Ўзбекистон телевидениесида ишлайдиюган манбанинг таъкидича, янги йил арафасида “Спорт”канали директори Алишер Ҳошимов ва унинг ўринбосари Зоҳир Тошхўжаев ишдан олинган.

Ишдан олинган Зафар Имомхўжаев шу кунга қадар “Трансляция” студияси бош муҳаррири эди.

Озодликнинг МТРКдаги яна бир манбасига кўра¸ Зафар ва Диëр Имомхўжаевлар¸тепанинг буйруғи билан бир кунда ариза ëздирилиб ишдан бўшатилган:

- Имомхўжаевларга "Қосимовчилар компанияси" (Миржалол Қосимов назарда тутилмоқда - таҳр.) деб айб қўйилган. Ростанам шунақа эди. Улар оилавий Қосимов билан борди келди қилардилар. Бу эса Қосимовни яна термага олиб келишга ҳаракат деб баҳоланган. Тагида Бабаян (Ўзбекистон терма жамоаси мураббийси - таҳр.) турган бўлиши ҳам мумкин. У Мираброр акага айтган ва у одам юқоридан ҳал қилган¸ дейди МТРК Спорт каналида ишлаëтган манба.

Диёр Имомхўжаев муаллифлигидаги мазмунан танқидий “Соккер клуб” кўрсатуви сўнгги бор 1 декабрь куни эфирга узатилган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG